Абдураҳмон Абдуллаев Чехиядаги турнирда кумуш медални қўлга киритди
От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган Прага Cуп 2023 мусобақасида иштирок этди. Жамоавий йўналишда Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмалари ўйналган мазкур турнирда Абдураҳмон Абдуллаев совриндорлар қаторида жой олди.
Юртдошимиз баландлиги 150 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш дастурида иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медал билан тақдирланди. Беллашув давомида Абдуллаевга “Go Four It B” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.
Мусобақанинг асосий йўналишида терма жамоалар 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Париж-2024 йўлланмалари учун баҳс олиб бордилар. Унда юртдошларимиз тўққизинчи натижани қайд этишди. Олимпиада лицензиялари эса Исроил ҳамда Полша жамоаларига насиб этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг