Абдуқодир Тошқулов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениел Розенблюмни қабул қилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениел Розенблюмни қабул қилди.
Дастлаб, элчининг Ўзбекистондаги ваколати тугаётгани шунингдек, фаолияти давомида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шу жумладан, олий таълим тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга улкан ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.
«Ўзбекистондаги элчилик фаолиятингиз якунида учрашаётганлар қаторида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам борлигидан мамнунман», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Икки томонлама самимий мулоқотда мамлакатлар ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам муваффақиятли ва самарали бўлгани, хусусан, имзоланган ҳужжатлар, улар доирасида амалга оширилган ишлар мамнуният билан тилга олинди.
Бир неча йилдан бери, америкалик профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар инглиз тилини ўқитиш, маърузалар ўқиш, семинар ва маҳорат дарсларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон олийгоҳларида фаолият олиб бораётгани таъкидланиб, таълимдаги сўнгги ислоҳотларда хорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз борди
АҚШ элчиси ҳам вазирликда бўлиб ўтаётган бундай учрашув яна бир бор ташкил этилганидан мамнун эканлигини билдириб, бугунги кунда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кундан кунга ривожланиб бораётгани, жорий ўқув йилида 23 нафар америкалик профессор-ўқитувчи Ўзбекистонга етиб келгани, шунингдек, мамлакатимиз олийгоҳларидан ҳам кўплаб профессор-ўқитувчилар малака ошириш учун АҚШга юборилиши режалаштирилаётгани қўшимча қилинди.
«Бугун Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама муносабатлар юқори даражада ривожланиб бораётгани ва улар бундан кейин ҳам янги босқичга кўтарилишига ишонаман», — деди Дениел Розенблюм.
Бундан ташқари, учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш юзасидан бир қатор масалаларга тўхталди. Жумладан, сўнгги вақтда алоҳида эътибор қаратилаётган техника ва муҳандислик йўналишларида кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Суҳбат сўнгида А.Тошқулов ҳамкорликдаги самарали фаолияти, яқиндан кўрсатилган ёрдамлар учун АҚШ элчихонаси ходимларига ва Д.Розенблюмга ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг