Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди

20:06 08 Апрель 2024 Сиёсат
344 0

Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Бунда Ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутиши, унинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлган лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?