Абдулазиз Комилов Тошкентда Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди

18:31 30 Август 2021 Сиёсат
298 0

30 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашув ўтказди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Қайд қилинишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилган.

Шунингдек, Афғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилган. Хайко Маас Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун яна бир бор миннатдорлик билдирган. Томонлар Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?