Абдулазиз Комилов Сеулда Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси — Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрига келган Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Корея Республикаси Бош вазири Чон Се Гюн билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар «алоҳида стратегик шериклик» характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Натижада Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошди.
Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Соғликни сақлаш ва фармацевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг