Абдулазиз Комилов АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди

2020 йилнинг 19 ноябрь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШ Мудофаа вазири вазифасини Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Кристофер Миллер Ўзбекистонга Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда етакчи роль ўйнаётгани учун миннатдорлик билдирди ва Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик билан боғлиқ умумий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон билан алоқаларни давом эттиришини тасдиқлади. Пентагон раҳбари, шунингдек, мамлакатимизнинг афғонлараро тинчлик музокараларини олиб бориш, Афғонистонни иқтисодий тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди. Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини бундан кейин ҳам илгари суриш ва барқарор сиёсий келишув мақсадини қўллаб-қувватлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.
Икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар ва терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва мудофаа муассасалари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришларини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг