А.Авлоний илмий-тадқиқот институти ўқитувчиларини халқаро имтиҳонларга тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилади

14:47 22 Январь 2022 Жамият
296 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Чет тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш борасида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келаётган А.Авлоний илмий-тадқиқот институти мазкур йўналишда ҳамкорлик доирасини кенгайтириш мақсадида нодавлат таълим ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

А.Авлоний институти Edu-Action ташкилоти раҳбари У.Ишмухамедов таклифи асосида информацион технологиялар, халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва халқаро даражадаги имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Келажакда томонлар ҳамкорлик доирасида халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг IELTS ва CAMBRIDGE ENGLISH ASSESSMENT каби халқаро имтиҳон, дастурларга тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда биргаликда ҳаракат олиб боришга келишиб олдилар

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?