930 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган — МСК Раиси

16:29 14 Сентябр 2021 Сиёсат
251 0

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З. Низомхўжаев олиб борган йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ, Япония, Грузия, Россия Федерацияси, Татаристон ва Беларус Республикаларидан 6 нафар хорижий кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Маълумотларга кўра, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 930 нафарни ташкил этмоқда.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?