8500 АҚШ доллардан 200 АҚШ долларигача: Давлат хавфсизлик хизмати бир қатор порахўрларни ушлади
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир қатор коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар фош этилди.
Маълум бўлишича, «Ўртачирчиқ тумангаз» газ таъминоти бош муҳандиси нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бинони газ тармоғига улаб бериш, техник ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоблагич ўрнатиш, газ қувурларини тортиш ва бошқа ишларни қилиб бериш эвазига 8 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Яна бир шундай ҳолатда «Хазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси» давлат унитар корхонаси мутахассиси Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб олади. Шундан сўнг, уни ўзининг мансабдор танишлари орқали Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Тегишли идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мутахассис 3 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди.
Шунингдек, Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Боғот тумани бўлими мансабдор шахси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини қайта тиклаб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган. Шундан сўнг, ДХХ фирибгарни 400 АҚШ доллари ҳамда 1.200.000 сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси билан боғлиқ вазиятни ўрганган. Қайд этилишича, бирлашма бошлиғи ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони мазкур бирлашмага ишга қабул қилиш эвазига 1 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси билан содир бўлган. Маълум бўлишича, маҳаллий тадбиркор томонидан 2024 йилнинг июнь ойида Туркия давлатидан олиб келинган қиймати 850 миллион сўмлик товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим бўлган давлат божларини божхона идораларидаги танишлари орқали тез ва арзон нархларда божхона юк декларациясини расмийлаштириб берганлиги эвазига 1 минг 300 АҚШ доллари талаб қилган шахс 1 минг 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
«Шунингдек, мазкур ишга алоқадор бўлган, Самарқанд вилоят божхона бошқармасига қарашли божхона постларидан бирининг бошлиғи ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди», дейилади хабарда.
ДХХ ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг