822 000 дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга тушди

2022 йил 26 ноябрь куни соат 00:40 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4P-87 "Қарши-Самарқанд" автомобиль йўлининг 51-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги текширувлар давомида ҳайдовчи Г.Ш. бошқарувидаги "Man" русумли юк автомобили тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасида 13,700 қутида жами 822,000 дона "Трения" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро Г.Ш. ва пиротехника воситалари Қашқадарё вилояти божхона бошқармасига топширилган. Текширувлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг