7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Билдирилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
- Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 июль куни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ёққан кучли ёмғир натижасида Андижон вилоятидаги Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларини ўзаро боғлаб турувчи «Оқ бўйра сой» кўприги қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур техноген оқибатида вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой қирғоғидан 10-12 ёшлардаги қизалоқнинг жонсиз танаси топилди. Кейинчалик маълум бўлишича, қизча қўшни Қирғизистон ҳудудидан оқиб келган, жасад «Дўстлик» чегара пости орқали Ўш вилоятига жўнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг