60 млн эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилган талабалар ушланди

01:26 23 Июль 2021 Жамият
551 0

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Ғиждувон тумани, Пахтаобод маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Тошкент Давлат Аграр Университетининг 4-босқич талабаси, И.О. ва Самарқанд вилояти Нарпай тумани Тошрабод маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Тошкент Ахборот Технологиялари университетининг 3-босқич талабаси У.Ш. билан биргаликда, фуқаро Қ.Ж.нинг ишончига кириб, уни Бухоро давлат университетининг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда, Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида жойлашган тери-таносил касалликлари шифохонаси ёнидаги автотураргоҳда кимёвий ишлов берилган 60.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан И. О. ва У.Ш. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?