6 ойда Ўзбекистонда 48 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган

15:57 05 Август 2022 Иқтисодиёт
607 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 48 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.

Ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажмида 39,4 % ни ташкил этди.

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми:

 

— 2017 йилда – 17,1 трлн. сўм;

— 2018 йилда – 30,2 трлн. сўм;

— 2019 йилда – 85,4 трлн. сўм;

— 2020 йилда – 89,8 трлн. сўм;

— 2021 йилда – 101,4 трлн. сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?