55 ёшли замондошимизга илк бор фуқаролик паспорти топширилди

Амалдаги тартибларга ўз вақтида риоя этмаслик бир қанча тушунмовчиликларни юзага келтиради. Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи Қурванбай Қосимов ҳам яшаш ҳудудидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли фуқаролик паспорти ололмаган эди. Ваҳолонки, у 1965 йилда туғилган бўлиб, шу пайтгача тумандаги «Ғайрат» МФЙда яшаб келган.
— 1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни кучга кирганидан сўнг доимий рўйхатдан ўтганман, — дейди Қурванбай Қосимов суҳбатда. — Бироқ, бу Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида паспорт олишимга асос бўлмади. Натижада шу пайтгача фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида тан олиндим. Бу менинг ҳаётимдаги энг катта армонга айланди. Шу боис вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов туманимизга ташриф буюриб, фуқаролар мурожаатини қабул қилган куни ҳузурида бўлдим. Зудлик билан ишчи гуруҳи ташкил этилиб, вазият ўрганилди. Натижасини кўриб турибсиз, энди мен ҳам жондан азиз Ватанимнинг ҳамма қатори фуқаросиман! Республикамизда инсон манфаатларининг ҳимоя қилиниши, фуқаролар мурожаатига ўз вақтида муносабат билдирилаётгани туфайли мана шундай бахтга мушарраф бўлиб турибман!
Фуқаролик паспорти юртдошимизнинг яшаш хонадонида топширилди. Унда иштирок этган мутасаддилар ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқлари билан бир қаторда бурч ва мажбуриятлари ҳам мавжудлигини, ана шулардан бири, юртимизда жорий этилган тартибларга қатъий амал қилиш эканлигини уқтирдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Рустамжон ЭШОНОВ олган сурат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг