50000 доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

14:02 26 Март 2023 Жамият
486 0

Хабар бериб бораётганимиздек, чет элларга, айниқса, Америка Қўшма Штатларига ноқонуний равишда чиқишга ҳаракат қилаётган, бундан ташқари, мўмай даромад эвазига қонунларни менсимай юртдошларимизнинг мамлакатимизни ноқонуний равишда тарк этишига кўмаклашаётган кимсаларнинг кирдикорлари фош этилмоқда.

Жумладан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида 1996 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50.000 АҚШ доллари эвазига «Тошкент-ЕИ-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан «аванс» сифатида 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фуқаро Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида эса фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизига тегишли ИД-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳоказолар борлиги аниқланиб, ашёвий далилларнинг барчаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳоқонуний йўллар билан хорижга чиқиб, бойиб кетишни кўзлаган кимсаларнинг чет элда «ошиғи олчи бўлишига» ҳеч ким кафолат бермайди. Бундай инсонларга «ёрдам қўлини чўзаётган» «саховатпешалар»га эса қонуний чора кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер