422 та Ҳукумат қарори бекор қилинди

13:14 25 Июль 2022 Сиёсат
1745 0

Фото: Архив сурат

«Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (396-сон, 21.07.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «тартибга солувчи гильотина» усули орқали тизимлаштириш натижасида 422 та Ҳукумат қарори ўз кучини йўқотди.

Ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилади.

Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлди:

— кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;

— нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолганлиги;

— қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларининг бекор қилинганлиги натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги;

— қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб топилганлиги;

— қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижроси таъминланганлиги.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер