4 млрд. сўмлик уяли алоқа воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Божхона тўловларини четлаб ўтиш мақсадида товар моддий бойликларини юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси вилоят ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда уяли телефонларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасининг хуфя жойида умумий қиймати 4 млрд. 25 млн. сўмлик 976 дона 6 хил турдаги “Samsung” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг