4 декабрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

15:58 03 Декабрь 2025 Жамият
473 0

«Ўзгидромет» 4 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер