«33 миллион инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин» — Мутахассислар янги пандемия хавфидан огоҳлантирмоқда

23:39 18 Ноябрь 2021 Дунё
2335 0

Фото: 9111.ru

1918 йилдагига ўхшаш янги грипп пандемияси «COVID-19» пандемиясидан кўра ҳалокатли бўлиши мумкин. Худди шундай тахминларни Америкалик олимлар айтишмоқда.

«Дунё бунга тайёр эмас. Бизда замонавий вакциналар йўқ. Ўрта ва паст даромадли мамлакатлар эса бой мамлакатларга қараб, камдан-кам вакцина ишлаб чиқаради. Ҳозирги шароитда грипп вирусининг агрессив штаммидан келиб чиққан пандемия 33 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин», дейилади манбада.

1918-1920 йиллардаги «испан гриппи» пандемияси дунё аҳолисининг учдан бир қисмини қамраб олган эди. Ўшанда турли манбаларга кўра 50-100 миллионгача одам ҳаётдан кўз юмган.

«Бугун, орадан бир аср ўтиб, тиббий тараққиётга қарамай биз унинг шунга ўхшаш пандемия такрорланишига тайёр эмасмиз. У «COVID-19»дан ҳам ҳалокатлироқ бўлиши ва 30 миллиондан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлиши мумкин», дейилади АҚШ Миллий Тиббиёт фанлари академияси мутахассислари ҳисоботида.

Ҳисоботда айтилишича, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар янги авлод вакциналарини ишлаб чиқиш ва бу борадаги салоҳиятни оширишни ҳозирдан бошланиши керак. Шунда улар бой мамлакатларга қарам бўлмасдан ўз вакциналарини ишлаб чиқара оладилар. Ҳукуматлар бундай маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компанияларни рағбатлантириши керак.

Олимларнинг таъкидлашича, «COVID-19» пандемияси кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди.

«Бироқ, бу эпидемиологик нуқтаи назардан, «COVID-19» бутун дунё бўйлаб камида 50 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлган 1918-20 йиллардаги «испан гриппи» каби пандемия каби энг ёмон сценарийни англатмайди», дейилади ҳисоботда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, йилига ўртача 290 дан 650 минггача одам гриппдан вафот этади. «COVID-19» икки йил ичида дунё бўйлаб 5,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Олимлар янги грипп пандемияси қачон бошланишини аниқ айтишмаган бўлсада, аммо у, албатта, юз беришига ишонишларини билдиришган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?