33 кун кимсасиз оролда қолиб кетган «Робинзон Крузо»лар қутқарилди. Улар моллюска ва каламушлар еб тирик қолган

17:13 11 Февраль 2021 Дунё
2936 0

Багама оролларида Робинзон Крузо воқеаси такрорланди. Балиқчилик кемаси ҳалокатга учраганидан сўнг, икки эркак ва бир аёл кимсасиз оролда қолиб кетишган. Бу ҳақда «Известия» телеканали хабар берди.

Улар 33 кунни тоза сувсиз ўтказишган ва фақат моллюска ҳамда каламушларни истеъмол қилишга мажбур бўлишган. Вертолётда шу ҳудудда учиб юрган америкалик чегарачилар тасодифан эътиборни жалб қилиш учун байроқ қутқараётган одамларни кўришади ва уларни қутқаришади.

Балиқчилар ҳозир касалхонада. Чегара хизмати улар ҳақиқатдан ҳам оддий балиқчиларми ёки Кубадан АҚШга кўчиб ўтишга уринган ва бўронда қолиб кетган мигрантларми текширмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?