319,7 млн. сўмни ўзлаштирган раҳбар ўринбосарининг кирдикорлари фош этилди

14:15 29 Ноябрь 2021 Жамият
618 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М-С.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Б.И. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2021 йилнинг март — октябрь ойларида МЧЖнинг 319,7 млн. сўм пул маблағини банк пластик картасига ўтказиб, ўзларининг манфаатлари йўлида сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?