30 йил кутилган воқеа

Улуғнор тумани Андижон вилоятининг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Чўл қўйнида барпо бўлган бу бўстонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 88 фоизни ташкил этади. Сўнгги уч йил давомида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли бу борадаги ишлар кўлами ортди. Натижада узоқ йиллардан буён «оби ҳаёт» етиб келмаган жойларга ҳам сув олиб келинмоқда.
— "Канал бўйи" кўчасига 30 йил деганда тоза ичимлик суви етиб келди,-дейди «Фазогир» МФЙ мутахассиси Гулнорахон Солиева . –Унга қадар аҳоли 1,5 км масофадан сув ташиб келишига тўғри келган. «Андижон вилоят сув таъминоти» МЧЖ томонидан 2,5 км масофага янги сув қувурини тортиш, 1 та сув қудуғини таъмирлаш орқали 70 та хонадоннинг ичимлик сувига бўлган талаби қондирилди.
Туманда шу йилнинг ўзида ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 дона сув қудуғи таъмирланган бўлса, 2 та янги қудуқ ўрнатилди. Бундан ташқари, 12 км. масофага сув тармоқлари тортилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг