3 ёшли боланинг қотили умрбодга қамалгани рад этилди

11:23 30 Октябр 2024 Жамият
142 0

Бугун, 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда «3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлиги» ҳақида хабарлар тарқалди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган С. М. (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига жорий йилнинг 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

«Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз. Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!» деб ёзади Абидов.

Жорий йилнинг 9 июль куни Тошкент шаҳрида 31 ёшли эркак ўзи билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёлнинг биринчи турмушидан туғилган 3 яшар ўғлини пичоқлаб, ўлдиргани хабар берилганди.

Шундан сўнг суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримларибилан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. М.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш белгилан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?