Меҳр-оқибатга ошно болалар

14:51 01 Декабрь 2021 Жамият
307 0

Фото: «Халқ сўзи»

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 12-умумтаълим мактаби ўқувчилари Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳрли юраклар” акциясини ўтказди. Ушбу хайрли тадбирга ўқувчи-ёшлар билан бирга мактаб ўқитувчилари, ота-оналар ҳам бош қўшдилар.

Мазкур таълим маскани ёшлар етакчиси Гулноза Назарованинг маълум қилишича, акция шифохоналарда мураккаб ва узоқ даволанишни талаб қиладиган касалликларга чалинган болалар ҳолидан хабар олиш мақсадида ташкил этилди. Ва мактаб сардорларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоят болалар шифохонасининг гематология, неврология ҳамда кардиология бўлимларидаги 80 нафарга яқин ногиронлиги бор бемор ўғил – қизлар ҳузурида бўлишди. Турли совға-саломлар улашиш баробарида уларга меҳрли сўзлари билан далда беришди.

– Бундай меҳр-саҳоват тадбирлари болалар тарбиясида катта аҳамиятга эга,– дейди мазкур мактаб директори Малика Алимардонова. – Яъни шундай тадбирлар орқали улар бемор тенгдошларига умид, шодлик улашиш билан бирга эзгуликка йўғрилган меҳр-оқибатли бўлишдек юксак қадриятимизни қалбларига янада мустаҳкам жойлайди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?