3 500 қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

14:29 10 Март 2025 Жамият
208 0

Тошкент шаҳрининг икки туманида акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р.нинг (муқаддам судланган) вақтинча яшаш хонадони ва автомашинаси кўздан кечирилганда сотиш учун мўлжалланган турли номдаги умумий баҳоси 89,4 миллион сўмлик 633 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Бошқа бир ҳолатда, Департаментнинг Миробод туман бўлими ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А.нинг хонадонида умумий баҳоси 57,3 миллион сўмлик 2 905 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер