27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессияси тадбирлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сенат ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди.
27 октябрь куни Самарқандда дастлаб Aссамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, қишлоқ хўжалиги сиёсати, табиий ресурслар ва экология бўйича, ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича 3 та доимий комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтади.
28 октябрь куни МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Aссамблеясининг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларнинг катта блокини кўриб чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам ҳамдўстлик давлатлари кейинчалик миллий қонунчиликда фойдаланишлари учун киритилади.
Aссамблея иштирокчи давлатлари – Озарбайжон, Aрманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон парламент делегацияларидан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг