24 минг нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатила бошланди

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳар доим муҳим масала ҳисобланган. Бугунги вазиятда бу вазифа ҳар қачонгидан долзарб. Айниқса, чекка қишлоқларда сифатли хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш орқали турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Асака туманидаги «Ниёзботир» МФЙда ташкил этилган оилавий поликлиника ҳам 24 минг нафар фуқароларга хизмат кўрсата бошлади.
— Маҳалламизнинг ўзида замон талабларига мос тиббий масканнинг барпо этилиши мушкулимизни осон қилди,-дейди меҳнат фахрийси Абдуллажон Абдусатторов. – Бунинг натижасида 5 та маҳаллада яшовчи аҳоли замонавий тиббий ускуналар ва тажрибали мутахассислар хизматидан баҳраманд бўла бошлади.
1 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган тиббий муассаса аҳоли саломатлигини тиклаш билан бир қаторда тиббий маданиятни шакллантиришга ҳам хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг