225 минг доллар! Қибрай ҳокимлигининг собиқ мулозимлари жиноят устида ушланди

09:41 21 Август 2021 Жамият
1604 0

17 август куни фуқаро Н. Якубова ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи «Aбдурашид» ва «Ориф» исмли шахслар ҳокимият томонидан уларга 49 йилга ижарага берилган 7 гектар ерни сотиб, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали Я.Н.ни номига расмийлаштириб беришга ваъда берган ва бунинг учун 225 минг AҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ хабарига кўра, 18 август куни ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтнинг Юнусобод тумани 19-мавзесидаги «Қариялар оромгоҳи» олдида A.О. ариза муаллифи Н.Якубовадан талаб қилинган пулнинг 5 минг долларини олган вақтида ушланган.

Суриштирувда аниқланишича, A.О. бу пулларни ер эгаси T.Р.гa бериши керак бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 19 август куни 2011-2018 йиллар Қибрай тумани ҳокимиятида масъул лавозимларда ишлаган Т.Р. ва A.М.лар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўткир маҳалласида A.О.дан 5 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳолат бўйича, 19 август куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?