22 нафар талаба ҳоким стипендиясига сазовор бўлди

09:47 30 Июнь 2021 Жамият
337 0

Кеча Андижон шаҳридаги А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғида Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ёшларга яратилган шароит ва улар эришаётган ютуқларга тўхталиб, барчани қутлади. Аҳамиятли жиҳати, тадбирда 22 нафар олий таълим муассасалари талабалари вилоят ҳокими стипендияси сертификати билан тақдирланди.

«Андижон ёшлари» симфоник оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар даврага файз киритди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?