212 ёшли самовар жўмраги нега балиқ шаклида тайёрланган?

Фото: Халқ сўзи
Маълумотларга қараганда, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондларида 130 мингга яқин тарихий ашё бор.
— Бу гўша нафақат маҳаллий тарихий осори атиқалари, балки Франция, Полша, Германия, Венгрия, Италия, Россия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Арабистон, Миср, Туркия, Кавказорти, Афғонистон ва Марказий Осиё давлатларидан турли даврларда савдо-сотиқ, совға, буюртма ва бошқа мақсадларда келтирилган буюмлари билан ҳам дунёга машҳур, — дейди музей- қўриқхона Тарих илмий бўлими мудири Ўктамали Равшанов. — Улар томошабинлар ва тадқиқотчиларнинг эътиборини тортиб келмоқда.
Музейни томоша қилаётганларни ўзига хос дизайнга эга самовар тарихи қизиқтириши тайин. Гап шундаки, бу самовар 1810 йилда ишлаб чиқарилган.
— Тула ХVII асрдан бошлаб металл ишлаб чиқариш марказига айланди, — давом этади Ў. Равшанов. — Бу ерда биринчи навбатда қурол тайёрлаш ривожланди. Айнан мис буюмлардан самоварлар тайёрлаш эса ҳунармандчиликнинг асосий турига айланди. Музей экспонати - биз назарда тутган самовар Иван Лиситсин фабрикасида ишлаб чиқарилган. Орадан 100 йил ўтиб у Хожа Яқубга вақф қилингани ҳақидаги маълумот сақланган. Самовар антик қадаҳ шаклида. У чой учун сув қайнатишга мўлжалланган. Эътиборлиси, жўмраги балиқ кўринишида тайёрланган. Айрим фикр – мулоҳазаларга кўра, бундай қилингани бежиз эмас.Ч унки балиқ мусулмончиликда ҳалоллик рамзи саналади. Бинобарин, балиқ шаклидаги жўмракдан келадиган сув ҳалол ҳисобланади. Сиғими 100 литр. Унда 40 дақиқада сув қайнайди. Тўртта ғилдираги бор. Бу уни бошқа жойга элтиш учун қулайлик туғдиради.
Айтиш жоизки, айни дамда Бухоро давлат музей – қўриқхонасида турли даврларда ишлаб чиқарилган, тарихий аҳамиятга эга 30 дан зиёд самовар сақланмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг