2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

13:23 08 Август 2022 Дунё
555 0

Фото: Алберт Силвер

Бир неча дақиқа аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг йиғилишида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбони ҳам маълум бўлди.

Овоз бериш жараёнида иштирок этган делегатларнинг асосий қисми ушбу нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Шу тариқа, тўрт йилдан сўнг ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига ватанимиз мезбонлик қиладиган бўлди. Бу борада Ўзбекистонга Полша ва Замбия мамлакатлари рақобат кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги шахмат Олимпиадаси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер