2025 йилда Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
Ўзбекистонда 2025 йил давомида ФҲДЁ органларида 267 131 та никоҳ қайд этилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда. Вилоятда йил давомида 31,7 мингта никоҳ қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти 28,9 мингта кўрсаткич билан иккинчи ўринда, 28,9 мингта никоҳ шартномаси тузилган Қашқадарё вилояти учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 23,1 мингта, Андижон вилоятида 23 мингта, Сурхондарё вилоятида 22,8 мингта, Наманган вилоятида 22 мингта, Тошкент вилоятида 19,1 мингта, Хоразм вилоятида 15,3 мингта, Бухоро вилоятида 14,9 мингта, Қорақалпоғистон Республикасида 12,2 мингта, Жиззах вилоятида 11,1 мингта, Навоий вилоятида 7,3 мингта ҳамда Сирдарё вилоятида 6,8 мингта никоҳ шартномаси тузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг