2024 йилда қурол-яроғ хариди бўйича етакчи давлатларнинг номи маълум қилинди

17:32 15 Апрель 2025 Дунё
252 0

Архив фото

2024 йилда энг йирик қурол сотиб олувчи давлатлар рейтингини Польша, Руминия ва Ҳиндистон бошқарган. Бу ҳақда Жаҳон қурол савдосини таҳлил қилиш маркази хабар берди.

Марказ маълумотларига кўра, ўтган йили Польша қурол-яроғ учун 15,625 миллиард доллар сарфлаган, бу умумий харидларнинг 12,8 фоизини ташкил қилган. Руминиянинг харажатлари 10,251 миллиард (8,40 фоиз), Ҳиндистонники эса 9,410 миллиард долларни (7,71 фоиз) ташкил этди.

Рейтингнинг юқори ўринларидан, шунингдек, Исроил (8,2 миллиард доллар), Нидерландия (7,922 миллиард доллар), Туркия (7 миллиард доллар), Ироқ (5,189 миллиард доллар), Жанубий Корея (3,611 миллиард доллар), Саудия Арабистони (3,605 миллиард доллар) ва Индонезия 3,519 (миллиард доллар) жой олди.

Марказнинг тушунтиришича, рўйхат фақат импорт қилувчи давлатлар томонидан 2024 йилда АҚШ долларида қурол ва ҳарбий техника сотиб олиш бўйича имзоланган тижорат шартномалари асосида тузилган.

Шу йилнинг март ойида Стокгольм Халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида Украина Ҳиндистон, Покистон ва Форс кўрфази давлатлари каби мамлакатларни ортда қолдириб, қурол-яроғ ва ҳарбий техника импорти бўйича дунёда биринчи ўринга чиққани кўрсатилганди. Унга кўра, АҚШ глобал қурол бозоридаги улушини оширишда давом этган. Унинг бу бозордаги ҳиссаси 43 фоизга етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер