2023/2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун Республика бюджет ташкилотларига 491,7 минг тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади

00:00 04 Январь 2024 Жамият
538 0

“Кўмир таъминот” МЧЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, бюджет ташкилотларига жорий мавсум учун кўмир билан таъминлаш май ойидан бошланди ва айни кунларда бу иш ниҳоясига етказилмоқда.

26 июль ҳолатига республика бюджет ташкилотларига 252.0 минг тонна 2БР маркали кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Жумладан:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ‒ 193 минг тонна;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ‒ 26 минг 400 тонна;

Маданият ва туризм вазирлиги тизимига ‒ 1 минг 300 тонна;

Спорт вазирлигига ‒ 900 тонна;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ‒ 30 минг 100 тонна ва ҳоказо.

Аҳоли истеъмолчиларини кўмир билан таъминлаш ишлари 2 июлдан бошланди. 26 июль ҳолатига 85 минг тонна 2 БЗР 25-500 маркали кўмир тарқатилди.

Аҳоли учун мўлжалланган кўмир маҳсулоти “Кўмир таъминот” МЧЖга қрашли ҳудудий кўмир омборлари ва шохобчалари орқали, ҳудудий МФЙлар томонидан берилган ва маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган жадвал асосида тарқатилмоқда.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадини кўзлаб, маҳаллий кўмир нархи ўзгаришсиз қолдирилган, яъни 1 тонна маҳаллий кўмир нархи ‒ 300 300 сўмни ташкил этади.

Алоҳида қайд этиш керак, ҳудудларга кўмир маҳсулотини етказиб бериш аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилмоқда. Бунда ҳар ой учун алоҳида тасдиқланган графиклар амал қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер