2023 йилги ректорлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов Франция-Ўзбекистон университетлари ИИ форуми доирасида “Cампус Франcэ” агентлиги халқаро ташкилотининг бош директори Донатиен Иссард хоним билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида кейинги пайтда олий таълим соҳасидаги ўзаро алоқалар ҳам жадал суратда кенгаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Икки томонлама музокарада вазир француз тилини ўрганиш ҳамкорликдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистонда 13 та ОТМда француз тили бўйича мутахассис-кадрлар тайёрлаш самарали йўлга қўйилганига алоҳида тўхталди.
Ўқитувчи ва мутахассисларимиз учун Кампус Франс ва Француз Альянси ташкилотлари томонидан ўтказиладиган семинар ва ўқув курслари янги саноат технологиялари, ахборот ва компьютер тизимлари, тиббиёт ҳамда тиббий таълим соҳаларни ривожлантиришдаги Франция тажрибасини ўрганиш учун яхши имкониятдир, – деди вазир.
Суҳбатда Францияга ташриф буюрган Ўзбекистоннинг бир қатор олий таълим муассасалари ректорларининг тўқимачилик ва дизайн, кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш таклифларига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.
Шунингдек, бу борада Ўзбекистон Франциялик ўқитувчи ва мутахассисларни юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича қисқа ва узоқ муддатли маърузалар, маҳорат дарслари, конференция ва семинарларга таклиф қилишдан манфаатдор.
Бундан кейин икки мамлакат университетлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тўғридан-тўғри йўлга қўйишда бугунги форум муҳим экани таъкидланди.
Мулоқот якунида Франция университетлари билан навбатдаги ректорлар форумини 2023 йилда Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг