2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси 2023 йилнинг 17 январь санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди.
Бундан ташқари, компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилади.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
"Ҳурматли харидорлар, шартномангиз бўйича автомобиль нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун ўз дилерлик марказингизга мурожаат қилишингизни сўраймиз" дейилади UzAuto Motors расмий хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг