2023 йилда Самарқандда 5 та туризм кластери ташкил этилади

Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Самарқандга 152 давлатдан 604 минг туристлар ташриф буюрди. Туризм хизматлари экспорти 97,7 миллион долларни ташкил этди. Йил якунига қадар яна 100 минг хорижий сайёҳ жалб этилиб, соҳадаги экспорт ҳажми 110,0 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда хорижий туристларнинг манзилда қолиши ўртача 2,6 кун (1 кунлик харажати 65-213 АҚШ доллар)ни ташкил этяпти. Бу йил туризм ва унга ёндош хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 22 минг 400 дан ошиқ иш ўринлари яратилди.
— Айни вақтда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида жами 103 та МФЙда туризм соҳаси драйвер сифатида танлаб олиниб, жами 491 та хонадонларда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари, туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов. — Бу соҳада жами 5 минг 842 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. 2023 йилда туризм соҳаси драйвер сифатида танланган МФЙлар сони 239 тага, уй-меҳмонхоналар сони 1 минг 144 тага етказилади. Бир йил давомида жами 4 минг нафар туристларни қабул қилиш имконияти пайдо бўлиб, соҳадаги даромад 43,4 миллиард сўмга кўпаяди.
Бундан ташқари 2023 йилда вилоятда 5 та туризм кластерлари ташкил этилиши режалаштирилган. Самарқанд туманида «Бизнес туризм кластери», Ургут тумани Қоратепа-Омонқўтонда «Тоғ туризм кластери», Паяриқ туманидаги «Имом ал-Бухорий» мажмуасида «Зиёрат туризми кластери», Самарқанд шаҳрида «Гастрономик туризм кластери», Тойлоқ туманида «Виночилик туризм кластери» шулар жумласидан.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг