2023 йилда Ўзбекистон “МҲТ – 2008” халқаро стандарти талабларига ўтди

14:20 15 Январь 2024 Жамият
286 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистонда “МҲТ – 2008” халқаро стандарти талаблари асосида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисоб-китобларини давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси маълумотларига мувофиқ равишда амалга ошириш ва Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

ЯИМни дискрет чораклар асосида ҳисоблаш тажрибасини жорий этиш орқали чораклик миллий ҳисоблар такомиллаштирилди.

Корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида харажатлар ишлаб чиқариш коэффициентларини янгилаш йўли билан “Ресурслар ва ишлатилиш” жадвалларини тузиш тажрибаси такомиллаштирилди.

Статистик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларига халқаро таснифлагичлар жорий этилди. ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблашда давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатлари “Давлат бошқаруви органлари функцияларининг таснифи” бўйича шакллантирилди.

Якуний истеъмол усулида ҳисобланадиган ЯИМ таркибида уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари кўрсаткичи “Мақсадлар бўйича индивидуал истеъмол таснифи” асосида шакллантирилди.

Капитал билан операциялар ҳисоби “Асосий фондлар таснифлагичи”ни жорий қилиш орқали такомиллаштирилди. Активларнинг турлари бўйича таснифлаш йўлга қўйилди.

Уй-жой эгалари томонидан ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган яшаш хизматларини баҳолаш “МҲТ-2008” халқаро стандарти талабларига мослаштирилди.

Мазкур жараёнларнинг якуний босқичи сифатида молиявий воситачилик хизматлари ҳисоб-китоблари “МҲТ-2008” халқаро услубиёти талабларига мувофиқлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?