2023 йил январь-февраль ойида 136,5 млн долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди

23:10 12 Март 2023 Иқтисодиёт
460 0

Фото: Иллюстратив сурат

2023 йил январь-февраль ойларида электротехника саноати корхоналари томонидан умумий қиймати 136,5 млн доллардан ортиқ 114 турдаги маҳсулот 40 та мамлакатга экспорт қилинди.

Шундан, кабель сим маҳсулотлари 89,0 млн доллар (ўсиш 135 фоиз), маиший техника маҳсулотлари 36,4 млн доллар (ўсиш 168 фоиз), кучланиш қурилмалари экспорти 11,1 млн доллар (ўсиш 132 фоиз) ташкил этади.

“GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европа мамлакатларига (9,7 млн.долл) ҳам электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган.

Энг кўп маҳсулотлар экспорти Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?