«2023 йил учун статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди

10:26 25 Ноябрь 2022 Жамият
325 0

Иллюстратив фото

 2023 йил учун статистика дастури:

— Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;

— расмий статистикани бошқа тайёрловчилари томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;

— норматив ва методологик асосларни такомиллаштириш, расмий статистика соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;

— расмий статистика маълумотларини эълон қилиш;

— очиқ статистика маълумотлари халқаро алмашинуви;

— маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва маъмурий маълумотлар сифатини янада ошириш;

— мавжуд маъмурий маълумот базаларидан ахборот тизимлари ёрдамида долзарб ва тезкор маълумотлар олиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига қоғоз ёки жадвал кўринишидаги маъмурий маълумотлардан воз кечиш ҳамда уларни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини қисқартириш.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари режа-жадвалга мувофиқ, ўз маълумотлар базаларини Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилинишига ҳамда улардаги маълумотлар мазмунига, тўлиқлигига, ишончлилигига, ўз вақтида шакллантирилишига ва янгилаб турилишига масъул экани белгилаб қўйилади.

Давлат статистика қўмитаси 2023 йилдан бошлаб, дастур доирасида ташкил этиладиган статистика кузатувлари учун респондентлар рўйхатини маъмурий маълумотлар асосида улар фаоллик ҳолатини аниқлаштирган ҳолда шакллантиришни таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?