2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида ички идоравий ҳужжатлар “E-qaror” орқали қабул қилинади

16:37 30 Декабрь 2022 Жамият
955 0

Хабарингиз бор, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этишга доир Президент қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйиш белгиланди.

Вазирлик тизимида кадрлар хизмати фаолиятини рақамлаштириш бўйича “MinJust HR«автоматлаштирилган тизим 2021 йилнинг 1 июндан ишга туширилди. Буйруқларни фақат ушбу тизим орқали шакллантириш ва масъул ходимлар билан келишилгандан сўнг уларни қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Эндиликда, 2023 йил 1 январдан бошлаб вазирлик ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан қабул қилинадиган умумий масалаларга оид буйруқ ва қарорлар (айрим истисноларни инобатга олган ҳолда)“E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилинади.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 30 декабрь куни вазирлик ва унинг тизимидаги адлия органлари ва муассасалари, ҳудудий адлия органлари ходимлари учун ҳужжатларини “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилиш масалалари юзасидан амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда вазир ўринбосари М.Икрамов қабул қилинган буйруқларни “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилиниши вазирликнинг очиқлик сиёсатига тўлиқ ҳамоҳанглиги ва бу ўз ўрнида жамоатчилик назоратини ўрнатилишига олиб келиши, бу борада тизим раҳбарлари масъулиятини ошириш лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбирда ҳужжатларни “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилиниши бўйича электрон дастур асосида иштирокчиларга тушунтириш берилди ҳамда келиб тушган саволларга жавоб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?