2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолига 882 минг тонна маҳаллий кўмир етказиш режалаштирилган

18:39 17 Февраль 2023 Иқтисодиёт
673 0

Фото: Халқ сўзи

АОКАда «Ўзбеккўмир» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Жамият томонидан 2022 йил якуни билан 5 073,9 минг тонна қазиб олинди ва режа (4 800,0 минг тонна) 105,7 фоизга бажарилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 200 минг тоннага кўпдир.

Ҳисобот йилида каолин қазиб чиқариш кўрсаткичларида ҳам ўсиш қайд этилди. Хусусан, бирламчи каолин қазиб олиш режаси 210,0 минг тонна бўлиб, амалда бу кўрсаткич 441,9 минг тоннани ташкил этди. Иккиламчи каолин қазиб олиш ҳажми 309,8 минг тоннага тенг бўлди.

Йил давомида истеъмолчиларга 5 319,7 минг тонна кўмир етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич тасдиқланган режага нисбатан 825,7 минг тоннага кўпдир ёки режа 118,3 фоизга бажарилди.

Бунда кўмир конларининг улуши қуйидагича бўлди:

— «Ангрен» кўмир кони ‒ 4 606,9 минг тонна (118,3 %);

— «Апартак» кўмир кони ‒ 650,8 минг тонна (119,3 %);

— Шахта усулида кўмир қазиб чиқариш ‒ 62,0 минг тонна (114,8 %).

Етказиб берилган кўмир маҳсулотлари қуйидагича тақсимланган:

— иссиқлик электр станцияларига ‒ 3 674,7 минг тонна;

— бюджет ташкилотларига ‒ 544,6 минг тонна;

— аҳоли истеъмолчиларига ‒ 912,5 минг тонна.

2022 йилда 34,4 млн. куб метр ҳажмда кон устини очиш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 17,4 млн. куб метрни ёки режага нисбатан 50,5 фоизни ташкил этди.

Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 190,4 млрд. сўмга бажарилиб, режага нисбатан 103,8 фоизни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич таққослама нархларда 935,4 млрд. сўмга тенг бўлиб, режага нисбатан 105,4 фоизга бажарилди, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоиз.

Жамият томонидан маҳаллийлаштириш дастури бўйича тадбирлар изчил олиб борилмоқда. Ҳисобот даврида тизим ташкилотлари томонидан 6,6 млрд. сўм эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилиш режалаштирилган бўлиб, амалда режага 6,9 млрд. сўм ёки режа 104,2 фоизга бажарилди.

Шунингдек, йил давомида 50 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Жамиятда дебитор-кредитор қарздорликларини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳисобот даврида дебитор қарздорлик 405,3 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати ( ўтган йилнинг мос даври 136,4 млрд.сўм) 297,1 фоизга тенгдир.

Кредитор қарздорлик 240,1 млрд. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати ( ўтган йилнинг мос даври 239,9 млрд. сўм) 100,4 фоизни ташкил қилди.

Жамият ходимларининг сони 6 020,0 кишига етди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилади.

2023 йилда жамият томонидан 5,3 млн тонна кўмир қазиб чиқариш режаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлатишга киритилган.

Жорий йилда истеъмолчиларга, шу жумладан иссиқлик электр станцияларига ‒ 3049,6 минг тонна, бюджет ташкилотларига 600 минг (шу жумладан импорт ҳисобидан 17,0 минг) тонна, аҳоли истеъмолчиларига 1300 минг (шу жумладан импорт 300 минг) тонна, биржа савдоларига 185 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилмоқда.

«Кўмир таъминот» МЧЖ фаолияти бўйича:

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида республика аҳолисига 882 минг тонна маҳаллий кўмир ёқилғиси етказиб бериш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич 918 минг тонна (104 % )ни ташкил этди.

Бюджет ташкилотларига 518 минг тонна маҳаллий кўмир тарқатилди.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2023 йилдаги 06-1-26-сонли топшириғи асосида жорий куз-қиш мавсуми учун бюджет ташкилотларига қўшимча 35 минг 810 тонна кўмир етказиб берилмоқда.

Айни кунларда «Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли 89 та ҳудудий кўмир омбори ва 12 та шохобчаси фаолият ишлаб турибди. Улар орқали 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун Республика бюджет ташкилотларига 545 минг тонна, аҳоли учун 930 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулоти тарқатиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда ҳозирги кунда ижтимоий соҳалар ва маҳаллий ҳокимликлар билан тегишли ишлар амалга оширилиб, келгуси мавсум учун ҳақиқий талаб шакллантирилмоқда.

Матбуот анжуманида «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Кўмир таъминот» МЧЖ мутасаддилари томонидан мавзу бўйича журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?