2022 йилнинг энг яхши тарбиячиси аниқланди

23:40 26 Октябр 2022 Жамият
572 0

Фото: Халқ сўзи

Айни пайтда мамлакатимизда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 150 минг 421 нафар педагог кадрлар фаолият кўрсатмоқда. Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган ушбу соҳа фидойиларининг меҳнатини рағбатлантиришда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» кўрик-танлови муҳим ўрин тутмоқда

Тошкент шаҳридаги Пучон университетида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2022» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудлардан 70 нафар иштирокчи «Энг яхши методист тарбиячи», «Энг яхши креатив тарбиячи», «Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи», «Энг яхши лойиҳа муаллифи» ҳамда «Моҳир қўл устаси» номинациялари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизғин ва қизиқари ўтган танлов якунида фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган иштирокчиларга пул мукофоти топширилди. Ғолиблардан бири, «Энг яхши методист тарбиячи» йўналишида 1-ўринни қўлга киритган Мафтунахон Ҳакимжонова Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 22-сонли ДМТТда тарбиячи бўлиб ишлайди.

— Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан мактабгача таълим соҳасига катта эътибор қаратиляпти. Масалан, 2000 - йиллар атрофида туғилган чекка қишлоқ жойларида яшайдиган болаларимиз боғчага бормаган. Бугун эса боғчага бормайдиган ёки бормайман деб инжиқлик қиладиган қоракўз топилмайди, — дейди Мафтунахон Ҳакимжонова. — Ўз касбимни яхши кўраман ва фахрланаман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?