2022 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган. Тушумлар 6,4 трлн сўмга ёки 43 фоизга ошди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев хабар берди.
Қайд этилишича, божхона имтиёзлари 23,5 трлн сўмни ташкил этиб, айланма маблағ сифатида 12,1 мингта хўжалик субъектлари ихтиёрида қолдирилди. Имтиёзлар 10,2 трлн сўмга ёки 77 фоизга ортди.
Тезкор тадбирларда:
— 562,1 кг гиёҳвандлик воситалари, 190 минг дона кучли таъсир этувчи ва 2,3 минг дона психотроп моддалар 4,7 минг дона тақиқланган адабиётлар ушлаб қолинди.
— 8 420 та ҳолатда 434 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланди.
— 2,2 млн долларга тенг нақд хорижий валюта, 8,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 1 066 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг