2022 йилнинг 9 ойи давомида 473 та компания IT Park резидентига айланди

19:46 23 Ноябрь 2022 Жамият
421 0

Фото: Spot

IT Park резидент компаниялари сони бугунги кунга қадар 996 тага етиб, йил бошидан буён 190% ўсиш кўрсаткичига эга бўлди! Шу билан бирга, 736 та компания Тошкентда, 260 таси эса вилоятларда жойлашган.

996 та резидент компаниялардан:

— 333 таси – янги очилган компаниялар;

— 142 таси – хорижий капиталга эга компаниялар;

— 186 таси – таълим компаниялари;

— 291 таси – экспортёр-компаниялар, улардан: 150 таси – дастурчи-компаниялар ва 141 таси – BPO компаниялари.

Бундан ташқари, 119 та компания IT Park олдидаги мажбуриятларини бажармагани учун резидент мақомидан маҳрум қилинди. Маълумки, резидентлар ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори талаблари асосида амалга ошириши ва IT Park резидентининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ мажбуриятларни бажариши шарт.

Хусусан, IT Park резидентларининг вазифаларига қуйидагилар киради:

— Рўйхатга мувофиқ фаолият турларидан келиб чиқиб, фақат бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;

— ҳар чоракда IT Park Дирекциясига ўз фаолияти тўғрисида маълумот бериш;

— ҳар йили молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини IT Park Дирекциясига юбориш;

— резидентнинг IT Park Дирекцияси билан ишлаш шартлари тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.

Низом талабларини бузган резидентлар резидент мақомидан маҳрум қилинади ҳамда белгиланган тартибда уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда солиқ имтиёзлари бекор қилинади.

Таъкидлаш жоизки, тақдим этилаётган имтиёзлар туфайли IT Park резидентлари томонидан қўшимча иш ўринлари яратилиб, мамлакатимизда IT-мутахассислар сони кўпаймоқда. Шундай қилиб, резидент компанияларда 14590 киши фаолият юритади. Қайд этиш жоизки, резидент компанияларда ўтган йилнинг шу давридаги ходимлар сони 8640 нафарни ташкил қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер