2022 йилнинг 1-ярмида меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди

19:31 17 Август 2022 Жамият
507 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2022 йилнинг 1 ярим йиллигида меҳнат муносабатларига оид жами 11 минг 600 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 6 551 таси қаноатлантирилган, 4 546 тасига тушунтириш берилган.

Ярим йилда 14 066 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 41 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Натижада 5 935 нафар мансабдор шахсга 12 млрд 57 миллиондан ортиқ маъмурий жарима қўлланилган.

Суд органларига 1000дан ортиқ даъво ариза киритилиб, 5 миллиарддан ортиқ ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер