2022 йилда Хоразм вилоятининг Европа давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 168 млн. долларга етди

Фото: Халқ сўзи
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним раҳбарлигидаги делегация Хоразм вилоятининг бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим масканларида бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, делегация аъзолари Урганч давлат университетида бўлиб, ЕИнинг нотижорат лойиҳаси - Erasmus доирасида ходимлар ва талабалар алмашинув ишлари қандай йўлга қўйилгани билан қизиқдилар. Европа таълим тизими билан интеграция жараёнларини кучайтириш борасида қатор таклифлар илгари сурилди. Шундан сўнг меҳмонлар Қўшкўпир туманида ЮНEСКОнинг «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида бандлик кўникмаларини шакллантириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.
Вилоят раҳбарияти билан мулоқот жараёнида Европа Иттифоқи давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқалар ва таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Қишлоқ хўжалиги, яшил иқтисодиёт ва рақамлаштириш йўналишларига ЕИ сармоясини жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Маълумот учун. Ўтган йили Хоразм вилоятининг Европа давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 168 млн. долларни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 32,5 фоизга ўсган. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Урганч шаҳрида очилган ваколатхонаси орқали қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратишга қаратилган тадбиркорлик лойиҳалари молиялаштирилмоқда.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда
- Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг