2022 йилда Фарғона вилоятига 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий сармоя жалб қилинади

Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг 6 та хорижий давлатдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳудуд иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Юзма-юз учрашувда Ўзбекистоннинг Япония, Миср, Эрон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Покистон Ислом Республикаси ва Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчилари, Фарғона вилояти ҳокими ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарлари иштирок этди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти, 2021 йилда Инвестиция дастурларининг бажарилиши ва бу борада эришилган ютуқлар, 2022 йилда Фарғона вилоятига 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида элчиларимиз давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан халқаро иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари янги босқичга олиб чиқилаётгани, дунё бозорларига чиқиш, хорижий давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва омилларга атрофлича тўхталиб ўтдилар.
Учрашувда Фарғона вилояти иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва вилоят экспорт ҳажмини ошириш бўйича элчихоналар билан доимий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олинди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг