2022 йил давомида 320 нафар мутахассис ва тадқиқотчи «Эл-юрт умиди» жамғармасининг очиқ стипендия танловларида ғолиб бўлди

Фото: «Халқ сўзи»
Бу ҳақда АОКАда мазкур жамғарма мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ҳар йили Жамғарма томонидан эълон қилинадиган очиқ стипендия танловларида вазирликлар ва идоралар мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, асосан, ёшлар фаол иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, 2018 йил давомида 378 нафар; 2019 йил давомида 600 нафар; 2020 йил давомида, пандемия даври бўлишига қарамай, 15 нафар; 2021 йил давомида 313 нафар; 2022 йил давомида 320 нафар номзод Жамғарма стипендиати дея эътироф этилди.
Айни вақтда 474 нафардан ортиқ стипендиатлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби давлатларда бакалавриат, магистратура, ординатура ва докторантура дастурларида ўқишни давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Самарқанд давлат университети — Марказий Осиёдаги ноёб олий таълим даргоҳи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг