2021 йил солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлади?

21:25 01 Декабрь 2020 Сиёсат
539 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 1 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида «2021 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар ҳукмига биринчи ўқишда ҳавола этилди.

Мазкур қонун лойиҳаси 2021 йилги солиқ сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини янада ошириш ва бюджетга солиқларнинг тўлиқ тушишини таъминлашга қаратилгандир.

Хусусан, қонун лойиҳаси билан Солиқ кодекси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида, қатъий белгиланган миқдорда ўрнатилган акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ҚҚС (15%), фойда солиғи (15%, айрим тоифалар учун 20%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи (2%), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95%), ижтимоий солиқ (хўжалик юритувчи субъектлар - 12% ва бюджет ташкилотлари - 25%), айланмадан олинадиган солиқ (базавий ставка 4%) ставкаларини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасида солиқ мажбуриятларининг бажарилиши бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатларнинг аниқ қилиб белгиланиши иқтисодиёт тармоқларини бир маромда ривожлантириш, давлат бюджетига тушумларнинг барқарорлигини таъминлаш, пировардида халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?